Сўз заргари - Абдулла Каҳҳор(Суз заргари - Абдулла Каххор)   

  • Sana 19-09-12
  • Yuklangan 42
  • Fayl hajmi 15,37 kB

Сўз заргари


Адабиёт ва фольклор анъаналари муносабатлари теран ва ҳар тарафлама. Ўзбек мумиоз адабиётини қўя турайлик, фақат ХХ аср ўзбек адабиётининг шаклланиши, ривожланиши бевосита фольклор анъаналари билан боғлиқ ҳолда кечди. Кўплаб адибу шоирлар ижодини кўздан кечириш шуни кўрсатадики, ҳақиқий истеъдод соҳиблари ўзларининг ғоявий-эстетик принципларини шакллантиришда ўз иқтидорлари ва услубий йўналишлари даражасида фольклор анъаналардан бахраманд бўлганлар.