ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ СУҒОРИЛАДИГАН МАЙДОНЛАРИДА ЕТИШТИРИЛАДИГАН КУЗГИ БУҒДОЙ  

  • Sana 11-04-15
  • Yuklangan 25
  • Fayl hajmi 70,04 kB
Умумий деҳқончилик тарихида буғдойнинг аҳамияти ва унинг назарий асослари .................................................................
Умумий деҳқончилик тарихида буғдойнинг келиб чиқиши.
Ўзбекистон деҳқончилигида кузги буғдойнинг kishilik jamiyatidagi tutgan o’rni va аҳамияти ....................................................................
Қашқадарё вилоятида буғдой етиштириладиган ҳудудларiнинг fizik-географик таснифи ...............................................
Вилоятнинг буғдой экиладиган ҳудуд иқлим шароитлари ……..
Буғдой етиштириладиган ҳудудларда тупроқнинг умумий ҳолати .................................................................................................
Кузги буғдойнинг морфологик ва биологик хусусиятлари ..........
Қашқадарё вилояти шароитида суғориладиган ерларда етиштириладиган кузги буғдой навлари ...................................
Вилоят миқёсида экиладиган кузги буғдой майдонларининг умумий харитаси ...............................................................................
Суғориладиган майдонларда кузги буғдойнинг Қашқадарё вилояти шароитида маҳаллий ва четдан келтирилган навлари ....
Кузги буғдой етиштиришда қўлланиладиган агротехник тадбирлар ҳамда буғдой касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш чора-тадбирлари ...................................................
Referat haqida toliq malumot:

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ СУҒОРИЛАДИГАН МАЙДОНЛАРИДА ЕТИШТИРИЛАДИГАН КУЗГИ БУҒДОЙ

берди.

2005-2008 йилларда Марказий Осиё мамлакатларида етиштирилган буғдой ҳосилдорлиги кўрсаткичлари

Давлатлар

Ялпи ҳосил, млн. т Ҳосилдорлик, т/га
2005 й 2008 й 2005 й 2008 й
1. Ўзбекистон 6,09 6,32 4,64 4,69
2. Қозоғистон 11,50 11,48 1,0 1,02
3. Қирғизистон 0,95 0,95 2,20 1,60
4. Туркманистон 2,83 2,83 3,10 1,20
5. Тожикистон 0,64 0,90 2,00 1,80

Буғдой ер шарида шимолда 660 шимолий кенгликда (Швеция), Россияда эса тажриба майдонларида 76047 шимолий кенглигида (Мурманск вилояти); жанубда Австралия, Жанубий Америка, Африканинг жанубий чегараларигача экилади. Буғдой етиштирилаётган қитъалар Оврўпадан бошлаб то Австралия, Африканинг жануб нуқтасигача ва бутун Жанубий Америкагача тарқалган. Буғдойни баланд тоғларда ҳам етиштирилиши исботланган, масалан Химолайда денгиз сатҳидан 3000-4000 метр баландликда ҳам ҳанузгача буғдой етиштирилади. Ҳозирги вақтда буғдой бутун жаҳонда ўзининг экин майдони бўйича бошқа экинлар орасида биринчи ўринда туради, у экин майдонининг 208,8 млн, гектарини (ФАО, 2004) ташкил қилади. Буғдой етиштирилаётган қитъалар Европадан бошлаб то Австралия, Африканинг жануб нуқтасигача ва бутун Жанубий Америкага тарқалган. Буғдойни баланд тоғларда ҳам етиштирилиши исботланган, масалан. Бугунги кунда буғдой етиштириш билан дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатлари шуғулланади ва жаҳон деҳқончилигида майдони ва ишлаб чиқариш ҳажми бўйича бу зироат биринчи ўринда туради.

II БОБ. Қашқадарё вилоятида буғдой етиштириладиган ҳудудларнинг географик таснифи.

2.1. Вилоятнинг буғдой экиладиган ҳудуд иқлим шароитлари.

Ўзбекистон Республикаси таркибидаги Қашқадарё вилояти 1924 йил 1 ноябрида ташкил этилган. 1927 йил 17 февральдан 1930 йил 15 январьгача Қашқадарё округи мақомида 1938 йил 15 январьда Бухоро вилоятига қўшиб юборилди. 1943 й 20 январьда қайта ташкил этилди. 1960 й 25 январь Сурхондарё вилоятига қўшилди. 1964 й 7 февралдан янгидан ташкил этилди. Республиканинг жанубий ғарбида Қашқадарё ҳавзасида Помир, Олой тоғ системасининг ғарбий чеккасида, Амударё ва Зарафшон дарёлари Ҳисор ва Зарафшон тизма тоғлари орасида Шимолий ғарбдан Бухоро, жанубий-шарқлан Сурхондарё, жанубий-ғарбдан Турманистон, шарқдан Тожикистон ва Самарқанд вилоятлари билан чегарадош.
Вилоят ҳудуди асосан Қашқадарё ботиғини ўз ичига олади. Шимолий-шарқ ва жанубий-шарқдан Зарафшон ҳамда Ҳисор тизма тоғлари билан ўралган. Тоғлар билан текисликлар орасини адирлар эгаллаган. Текисликларнинг катта қисми ғарбда сандиқли ва Қизилқум чўллари билан туташган Қарши чўлидан иборат. Иқлими континентал, қиши нисбатан юмшоқ, ёзи узоқ (155-160 кун) иссиқ, қуруқ. Январнинг ўртача температураси 0,20 С дан 1,90 С гача июлники 28-29,50 энг юқори температура 450. Энг паст температура -200. Йилига текисликларда 290-300 мм адирларда 520-550 мм, тоғларда 550-650 мм ёғин тушади. Ёғин асосан баҳор ва қишда ёғади, ёзда гармсел эсади. Тоғларда турғун қор қопламлари ҳосил бўлади (2-6 ой). Вегетация даври текисликларда 290-300 кунгача. Асосий дарёси – Қашқадарё. Унинг ирмоқлари – Жиннидарё, Оқсув, Яккабоғдарё, Танхоздарё, Ғузордарё (катта ва кичик Ўрадарё билан бирга). Дарёлар қор ёмғир ва музликлар сувидан тўйинади. Дарё сувидан асосан суғоришда фойдаланилади. Чимқўрғон, Қамаши, Пачкамар сув омборлари; Файзиобод, 8 март, Эскибоғ, Эски Анҳор, Косон, Пахтаобод, Қарши ва бошқа каналлар бор. Қарши чўлини ўзлаштиришда 6 насос станцияси, очиқ ва ёпиқ коллектрлар дренаж тармоқлари қурилган. Суғориладиган ерларнинг тупроғи, асосан, типик ва оч бўз тупроқлар Китоб-Шаҳрисабз сойлигида кўпроқ қумоқ тупроқлар тарқалган. Тоғларда баландлик минтақалари бўйлаб типик бўз тупроқлар тарқалган. Табиий флораси 1200 га яқин юксак ўсимликлар туридан иборат. Вилоятда 76,6 мингга ўрмон мавжуд. Ўрмонларнинг асосий қисмини арча ва саксовулзорлар ташкил этади. Тоғ ён бағирлари ҳар хил ўт ўсимликлари билан қопланган. Шунингдек бутазорлар ҳам бор. Тоғ ўрмонлари арча, бодом, писта, жийдазорлардан иборат. Тоғларда наъматак, зирк, чаканда, анзур пиёзи, қора зира ва бошқалар ўсади.
Қашқадарёнинг ўнг соҳил томонидан унча баланд бўлмаган Қоратепа тоғининг жанубий ёнбағридан 20 га яқин сой (Шўробсой, Макридсой, Оёқчисой, Қалқамасой ва бошқалар) оқиб тушади. Тоғликдан текисликка чиққач, дарё водийи кенгаяди. Шу ердан дарё суви бутунлай суғоришга олинади. Қарши чўлига етганда дарё тугайди. Қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи Варганза қишлоғи ёнида 14,1 м3/сек.дан (кўп сув йилида) 1,45 м3/сек. гача (кам сув йилида). Чироқчи қишлоғи ёнида йилдаги энг кўп сув сарфи 781 м3/сек. дан (кўп сув йилда) 21,4 м3/сек. гача (кам сувли йилда) бўлади. Йиллик оқимининг 64% март-июнь, 11,7% июль-сентябрь, 24-27% октябрь-февраль ойларида оқиб ўтади. Йиллик энг кўп сув сарфи кўпроқ жала ёмғирлари ҳисобига тез ўзгариб туради. Шунга кўра, тўлиқ сув даври (февраль-июль) сел тусини олади. Дарё ҳавзасидаги ерларни сув билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Чимқўрғон сув омбори, Зарафшон дарёсидан ҳавзага сув келтириш учун Эски Анҳор ва Қарши магистрал каналлари қурилган.
Қишлоқ хўжалиги учун ер ҳаёт-мамотнинг моддий шарти бўлибгина қолмай, балки ишлаб чиқаришнинг актив ашёвий омили ҳамдир. Ишлаб чиқариш жараёни тупроқ унумдорлиги билан, табиий биологик жараёнлар билан бевосита боғлиқ. Ер такрор ишлаб чиқармайдиган ишлаб чиқариш воситаларига киради. Шу муносабат билан умуман ер ресурслари ва айниқса қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқли бўлган ерлар чеклангандир. Табиатан ерлар чеклангандир. Табиатан ернинг чекланганлиги ундан интенсив суръатда фойдаланиш зарурлиги масаласини жуда кескин қилиб қўяди. Қишлоқ хўжалигида ер ишлаб чиқаришнинг асосий воситаси ҳисобланади. Мамлакат ер бойликларидан оқилона фойдаланишнинг давлатимиз агросиёсатини асоси бўлиб, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни интенсивлаштиришнинг энг муҳим шартидир.
Тупроқ жуда кўп хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган табиий жисм бўлиб, шулардан энг муҳими унумдорлик ҳосил етиштириш қобилиятидир. Тупроқ унумдорлиги деганда ўсимликларнинг бутун ўсиш давомида талаб этадиган миқдорда сув ва озиқ моддалар билан узлуксиз таъминлаш орқали қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил етиштириш қобилияти саналади. Ўзбекистоннинг ер ресурслари 45 млн г.а. атрофида. Унинг атиги 1/10 қисмидан фойдаланилади холос. Ҳозир 4,2 млн г.а. ерларда суғориб деҳқончилик қилинади. Суғориб деҳқончилик қилинадиган ҳудудлар анчагина, аммо сув етишмаслиги сабабли улардан фойдаланиб бўлмайди ва улар қуйидагича:
1. Ер ҳажми чекланган, яъни уни инсон ҳоҳишига кўра катталаштириб ёки кичиклаштириб бўлмайди.
2. Ерни ҳеч қандай ишлаб чиқариш воситалари билан алмаштириб бўлмайди. У қишлоқ хўжалигининг асоси ҳисобланади.
3. Ер табиат маҳсули, у инсон меҳнати маҳсули эмас.
4. Ер абадий ишлаб чиқариш воситаси бўлиб, ундан тўғри фойдаланиш керак. Ўзбекистон деҳқончиликда фойдаланиладиган ерлар майдони 5-6 млн г.а. бўлиб шундан 3.4 млн гектари суғориладиган ерлардир. Суғориладиган ерлар Фарғона Зарафшон водийларида ва қуйи Амударё раёнида анча майдонларни эгаллайди.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни асоси суғориладиган деҳқончиликдир. Сув хўжалиги (каналлар, сув омборлари, инженерлик ва гидротехника иншоотлари) қурилиш, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ишлари ва бошқа тадбирлар Республикада кенг авж олиб кетди. Мирзачўлдаги қуруқ ерлар ўзлаштирилди. Бу ерда пахта ва қишлоқ хўжалигининг бошқа маҳсулотларини етиштирадиган йирик туманлар ташкил этилди. Қарши, Жиззах, Зарафшон, Сурхоншеробод даштлари, Амударёнинг қуйи кўламда ишлар олиб борилмоқда. Қишлоқ хўжалигидан фойдаланиладиган ерлар деб қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ва шу мақсадларга мўлжалланган барча ерларга айтилади. Бундай ерлар жумласига ҳайдаладиган ерлар кўп йиллик дарахтзорлар, қўриқлар, пичанзорлар ва яйловлар кирса, қишлоқ хўжалигига яроқсиз ерларга ўрмонлар, бутазорлар, ботқоқликлар, қум босган ва бошқа ноқулай ерлар киради. Ҳайдаладиган ерлар барча қишлоқ хўжалигига яроқли ерларнинг тахминан 15% ни ташкил этади. Ўзбекистонда экинларнинг кўпчилиги суғориладиган ва шартли суғориладиган ерларга етиштирилади. Шу муносабат билан суғориладиган ерларнинг ҳар гектари жуда катта аҳамиятга эга. Суғориладиган ерлардан тўғри фойдаланиш уларнинг самарадорлигини ошириб бориш қишлоқ хўжалик тасарруфидан чиқиб кетишга йўл қўймаслик Республика қишлоқ хўжалигини интенсивлашнинг асосий шартидир. Давлат ер фонди ер эгалиги ёки ерлардан фойдаланувчилар ҳудудидаги барча ерларни ҳайдалма ерлар, дарахтзорлар, яйловлар, пичанзорлар, ўрмонзорлар, бўз ерлар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларнинг жамини ўз ичига олади. Республиканинг умумий ер фонди 44797,7 мингга, барча қишлоқ хўжалик ерлари 22446,1 мингга ёки Республика ер фондининг 50,5% ни қишлоқ хўжалик турлари 17346,2 минг г.а. ни, шундан суғориладиган ерлар майдони 3281,1 минг г.а. ни ташкил этади. (2006). Қишлоқ хўжалик мақсадларида фойдаланиладиган ернинг энг қимматли ҳисобланиб, улар қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни таъминлаш билан бирга барча агроландшафтлар ҳамда қулай табиий муҳит яратиш жиҳатидан ҳам муҳимдир. Республика бўйича қишлоқ хўжалик мақсадлари учун мўлжалланган ерларнинг таркиби ва ўзгариш жараёнида умумий қишлоқ хўжалик ер турлари майдонининг камайиб бориши кузатилмоқда.
Ердан фойдаланишнинг янги шакллари ривожланмоқда. Булар фермер ва деҳқон хўжаликлари хусусийлаштирилган чорвачилик фермалари ширкат хўжаликлари ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалик корхоналаридир. Суғориладиган ҳайдалма ерлар республика қишлоқ хўжалигини ва иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Суғориладиган ерлар мамлакат ер фондининг 9,6% ни ташкил этган ҳолда жами қишлоқ хўжалик маҳсулотларини 98% айнан шу ерларда етиштирилади. Республика бўйича лалмикор ерлар майдони 752,7 минг г.а. бўлиб бу ерларда қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш фақат ёғинлар ҳисобига амалга оширилади.
Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг тақсимланиши
1940 1950 1960 1970 1980 1990 2000 2005
Ер фондининг умумий майдони 41188,1 44884,8 45165,0 46064,7 45622,0 45585,0 44410,3 44410,3
Шу жумладан суғориладиган 2672,6 2605,4 2692,6 2845,6 3517,7 4221,8 4277,6 4279,0
Жами қишлоқ хўжалик ерлари 18028,6 25152,3 26733,1 27100,6 28175,7 28080,4 76734,5 25687,4
Экин ерлари улардан 3188,5 2935,6 3035,6 3521,2 3996,4 4176,5 4056,6 4049,0
Суғориладиган 1844,0 1987,9 2174,8 2426,7 3041,2 3407,3 3313,6 3296,3
Лалмикор ерлар 1344,5 947,7 860,8 1094,5 895,2 769,2 760,6 752,7
Кўп йиллик дарахтзорлар 56,6 77,4 133,0 184,1 269,9 366,8 352,9 338,8
Бўз ерлар 943,2 958,3 781,8 2518 70,3 62,1 82,8 83,9
Пичанзорлар 438,4 327,8 197,7 121,2 117,0 112, 112,3 101,6
Яйловлар 1340,19 17953,2 22585,0 23029,3 23782,1 23362,3 22134,1 21114,1
Томорқа ерлар 209,2 108,2 123,8 178,0 202,1 451,3 649,2 679,7
Мелиоратив қурилиш ҳолатидаги ерлар 99,4 67,8 103,7 82,8 78,7
Ўрмонзорлар 1536,5 963,6 816,9 832,1 1060,2 1410,0 1373,1 2693,8
Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар 21413,8 21560,7 174491,2 17854,6 16116,4 15539,6 15446,0 15148,7

Ер фондининг энг қимматли қисми суғориладиган ерлардир. Ҳар бир гектар суғориладиган ер ундан тўғри фойдаланиб борилганда берадиган маҳсулоти жиҳатидан 6-7 гектар лалми шудгорга, 50 гектар баланд тоғ яйловларига ва 1000 гектар чўл яйловларига тенг келади. Шу муносабат билан суғориладиган ерларнинг қишлоқ хўжалик тасарруфидан чиқиб қолишига йўл қўймаслик ниҳоятда муҳим. Янги ерларни ўзлаштириш туман ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришга кириб бориш йўли билан қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни чексиз давом эттириб бўлмайди, чунки қайтиб деҳқончилик қилишга яроқли ерлар чеклангандир. Ердан юқори унум билан фойдаланишдан мақсад энг кам меҳнат ва маблағ сарфланган ҳолда ер майдони бирлигидан олинадиган ялпи маҳсулот ердан фойдаланиш самарадорлигининг асосий кўрсаткичи деб қабул қилинган. Маҳсулот етиштириш унинг деҳқончиликдан ёки чорвачиликдан олинишига қараб 100 гектар ҳайдаладиган ерларга ёки аниқ экин майдонларига нисбатан ҳисоб қилиб аниқланади.
Иқлими. Республикамиз қишлоқ хўжалиги ривожланишида, умуман деҳқончиликни ривожлантиришда иқлим ўзига хос ўринни эгаллайди. Қашқадарё ҳавзаси иқлими континентал қуруқ субтропик иқлимнинг бутун хусусиятларини ўзида акс эттиради. Турон паст-текислигининг шимолий қисми бўлган Ўрта Осиё ҳудудида континентал қуруқ субтропик иқлим қуйидаги белгиларга эга: қиш фаслида ҳам вегетациянинг давом этиши; ёз фаслида очиқ (булутсиз) кунларнинг устунлиги ва ўрта ҳароратнинг 300С атрофида тебраниши; кун ва тун ҳамда суткалик режимда катта ҳароратлар фарқи; атмосфера ёғин-сочинларнинг қиш-баҳор фаслида устунлиги, ёз фаслида ёғингарчиликнинг бўлмаслиги; ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда тупроқ ҳосил бўлиш жараёнига фаол таъсир этувчи омил нам ва илиқ баҳор, жуда қуруқ ёз фасли ҳисобланади.
Қашқадарё ҳавзаси иқлимини тавсифлаш учун Зарафшон ва Қашқадарё ҳавзаси ҳудудларида жойлашган қуйидаги метеостанция ва метеопостлардан олинган маълумотларни 1-2-жадвалларда келтирамиз. Бу метеостанция маълумотларидан Когон-текисликнинг шимоли-ғарбий қисми иқлимини; Чоржоу-ғарб ва жануби-ғарб; Ғузор, Қамаши, Китоб-шарқий тоғолди; Омонқўтон ва Кўлсой-тоғли ва унинг юқори қисми иқлимининг асосий хусусиятларини кўрсатиб беради. Ўзбекистоннинг асосий иқлим хусусиятларидан ташқари, Қашқадарё ҳавзаси иқлими республиканинг шимолий ҳудудларидан ўзининг бир қанча хусусий белгилари билан ажралиб туради.
Хусусий белгиларни вужудга келтиришда, аввало, Қашқадарё ҳудудининг жанубда жойлашганлиги, шу муносабат билан атмосфера ҳароратининг бирмунча баландлиги эътиборга молик. Дарҳақиқат, Қашқадарё ҳавзаси ғарбда жойлашган саҳро, шарқда жойлашган тоғли ўлка иқлимий жараёнларнинг ўзаро муносабати натижасида вужудга келган ўзига хос ҳарорат режими, атмосфера ёғинларининг тақсимланиши, ўзига хос шамол режимининг вужудга келиши ҳисобланади.
Абсолют баландликнинг текисликдан тоғ томон ошиб бориши натижасида ҳаво ҳарорати пасаяди, ёғин-сочин миқдори ортиб боради. Бироқ ёғин миқдорининг абсолют баландлигининг ортиб бориши билан кўпайиши ҳамма вақт ҳам бўлмайди, сернамлик ўрта баландликдаги тоғ минтақасига тўғри келади. Баланд тоғли минтақада ёғин миқдори бирмунча сезиларли камайиши мумкин (1-2-жадваллар).
Ёғин миқдори кам бўлган шароитда қуруқ субтропик иқлимнинг ҳукм суриши, ёғинлар асосий қисмининг йилнинг салқин қиш ва баҳор фаслларига тўғри келиши тупроқдаги намнинг иссиқ кучли бўлган даврда камайишига ва натижада лалмикор деҳқончилик шароитида қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигининг камайишига олиб келиши мумкин. Атмосфера қурғоқчилигининг бошланиш, тугаш ва давом этиш муддати (ўртача кўп йиллик маълумотлар)

1-жадвал
Ҳавонинг ўртача ойлик ва йиллик ҳарорати, С0 (ўртача кўп йиллик маълумотлар)

Метеостан-
циялар Абсолют баланд
лик
м. да Ойлар

Ўрта
жад
вал
йил-
лик Йил
лик ампли
туда
(тебра
ниш) Ҳаро
рат
+100С
I II III IV V VI VII VIII IX X XI XII
Ғузор 523 1,9 5,1 27,5 16,0 22,3 27,1 29,4 28,3 22,4 16,3 9,6 4,7 16,1 27,5 5285
Қамаши 587 0,8 4,1 28,7 15,3 21,6 27,0 29,5 27,9 22,5 15,2 8,6 3,8 15,5 28,7 4978
Китоб 658 0,8 3,6 27,2 15,0 20,6 25,1 28,0 26,7 20,6 14,1 8,6 4,4 14,7 27,2 4737






2-жадвал
Атмосфера ёғинларининг ўртача тақсимланиши (кўп йиллик маълумотлар), мм

Метео
стан-
циялар Абсолют баланд
лик
м. да Ойлар
Йиллик
Perenj
Аltor Фасллар бўйича ёғинлар, %
I II III IV V VI VII VIII IX X XI XII ланга баҳор қиш ёз куз
Ғузор 523 39 33 56 47 26 6 2 0 1 13 29 33 285 17,7 36,8 45,3 2,8 15,1
Қамаши 587 47 38 65 52 29 6 2 0 1 14 33 40 327 21,1 38,3 44,6 2,4 14,7
Китоб 658 76 62 105 91 51 11 4 0 2 24 54 65 545 37,1 37,2 45,3 2,8 14,7










Метеостанция номи Бошланиш
муддати Тугаш
муддати Давом этиш
муддати
Қарши 22.V 5.IX 106
Ғузор 23.V 11.IX 111
Қамаши 25.V 13.IX 111
Китоб 26.VI 28.VIII 63

4-жадвалда атмосфера қурғоқчилигининг бошланиш ва тугаш муддатлари тўғрисида маълумотлар келтирилган. Бу маълумотларнинг далолат беришича, атмосфера қурғочилиги жойланиши денгиз сатҳидан 500-550 баланд ҳудудларда май ойининг охирида, Китоб-Шаҳрисабз ботиғида эса июнь ойининг охирига тўғри келади. Қурғоқчиликнинг бошланиш даврига қараб, унинг тугаш даври

Oldingi sahifa | Sahifa 2 из 5 | Keyingi sahifa
Teglar: бу1171дой билан 1203ам 1179ишло1179 су1171ориладиган бўлган кузги тупро1179 1178аш1179адарё ташкил бўлиб де12031179ончилик бўлади хўжалик бу1171дойнинг 1203осил ерлар катта чидамли унинг