СУҒОРИЛАДИГАН МАЙДОНЛАРДА КУЗГИ БУҒДОЙНИНГ БИОЭКОЛГИК ХУСУСИЯТЛАРИ  

  • Sana 11-04-15
  • Yuklangan 16
  • Fayl hajmi 41,95 kB
I БОБ

Ибтидоий деҳқончиликнинг вужудга келиши олимлар орасида деҳқончилик, ибтидоий деҳқончиликнинг келиб чиқиши ориняк-салютр1 даврида пайдо бўла бошлаган деган фикрлар мавжуд. Албатта деҳқончиликнинг ориняк-самотр даврида пайдо бўлган дейиш мулоҳазадан бошқа нарса эмас. Хўжаликнинг бу мураккаб соҳаси кишилик жамиятининг анча кейинги босқичида ўтган яъни вужудга келган. Фанда деҳқончилик билан дастлаб аёллар шуғулланганлар деган фикр кенг тарқалган. Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлиши мумкин. Чунки уруғчилик тузумининг дастлабки босқичларида аёлларнинг асосий қисми термачилик билан шуғулланганлар. Улар истеъмол қилиб бўладиган ёввойи ўсимликларни териб келиб парваришлаганлар ва уларни кўпайтириш учун ҳаракат қилганлар.