Мактабгача таълим муассасаларида машгулотларни ташкил этиш
- Sana 6-12-18
- Yuklangan 2
- Fayl hajmi 21,82 kB
1. Болалар боғчасида педагогик жараённи ташкил этишнинг мақсади ва вазифалари
2. Машғулот турлари ва тузилиши.
3. Машғулотларда тарбиячининг етакчилик роли ва уни ўтказишга тайёргарлиги.
2. Машғулот турлари ва тузилиши.
3. Машғулотларда тарбиячининг етакчилик роли ва уни ўтказишга тайёргарлиги.
Referat haqida toliq malumot:
Teglar: билан болалар ташкил болаларнинг маш1171улот 1203ар керак гуру1203 маш1171улотлар Болалар фаолият Тарбиячи педагогик тарбиячи керакли болаларни болаларга таълим борилади болаларда
Мактабгача таълим муассасаларида машгулотларни ташкил этиш
Режа: 1. Болалар боғчасида педагогик жараённи ташкил этишнинг мақсади ва вазифалари 2. Машғулот турлари ва тузилиши. 3. Машғулотларда тарбиячининг етакчилик роли ва уни ўтказишга тайёргарлиги. Болалар боғчасида педагогик жараённи ташкил этишнинг мақсади ва вазифалари Физиология, гигиена, психология, педагогика соҳасида олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида болалар боғчаларида кичкинтойлар ҳаётини ташкил этишнинг қуйидаги тамойиллари ишлаб чиқилди: 1. Ҳар бир ёш гуруҳида болаларни жамоатчилик руҳида тарбиялаш ва уларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлайдиган бир хил шартшароитлар яратиш. 2. Болаларни ёш гуруҳларига тақсимлашда ҳар бир гуруҳга фақат бир хил ёшдаги болаларни танлаш ва шунга қараб таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш. 3. Болаларнинг ҳар хил фаолият билан шуғулланишлари ва бир-бирлари билан мулоқотга кириша олишлари учун зарур бўлган моддий муҳитни яратиш. Бунинг учун гуруҳ хонаси ва майдончани гигиеник, педагогик, эстетик талаблар даражасида керакли асбоб-анжомлар билан таъминлаш. 4. Болаларнинг ёшига мос кун тартибига риоя қилиш ва унинг барқарорлигини таъминлаш. 5. Болалар шахсини шакллантирадиган фаолият турларини ташкил этиш ва бу фаолиятлар учун кун тартибидан маълум вақт ажратиш. Болаларнинг ҳар хил фаолиятларини илмий асосланган тамойиллар асосида алмаштириб бориш болалар боғчасининг ҳар хил ёш гуруҳларида болалар ҳаётини тўғри ташкил этишни таъминлайди. Болаларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлашга қаратилган педагогик жараён мураккаб ва ранг-барангдир. Тарбия масалалари таълим-тарбия ишининг ташкилий шакллари, болалар фаолиятининг ҳар хил турлари: машғулотларда таълим бериш орқали, ижодий ва қоидали ўйинлар, болаларнинг мустақил фаолияти, уларнинг ўз меҳнати ва катталар меҳнати билан таништириш, ўз-ўзига хизмат қилиш, сайрлар, гигиеник тадбирлар орқали амалга оширилади. Таълим-тарбия ишларини муваффақиятли амалга ошириш болалар боғчасидаги педагогик жараённинг ҳар бир фаолият турини тўғри ташкил этишга боғлиқдир. Болалар боғчасининг педагогик жараёнида таълим муҳим аҳамият касб этади ва кундалик ҳаёт, ўйин, меҳнат, машғулотлар орқали амалга оширилади. Машғулотда таълим ва тарбия вазифалари ҳал этилади. Болалар теварак-атрофдаги ҳаёт ва табиат билан танишиш, нутқ ўстириш, савод ўргатиш, математика, жисмоний маданият, тасвирий фаолият, мусиқа бўйича энг оддий тасаввур ва билимларни, малака ҳамда кўникма системасини эгаллаб оладилар. Болалар эгаллаб олишлари керак бўлган билим, малака ва кўникмалар болалар боғчаси дастурида белгилаб берилган бўлиб, у болаларнинг умумий ривожланиши ва уларни мактаб таълимига тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга. Машғулотларда таълим бериш дидактика тамойиллари асосида болаларнинг ёш ва ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб, маълум изчилликда олиб борилади, мазмуни секин-аста мураккаблаштириб борилади. Натижада, у ривожлантирувчи ва тарбияловчи хусусиятга эга бўлади. Дастурда ҳар бир ёш гуруҳида ҳафта давомида ўтказиладиган машғулотлар сони ва ҳар бир машғулот қанча давом этиши белгилаб қўйилган. Тарбиячи мана шунга асосланиб, ўзининг ҳафталик машғулотлар жадвалини тузади, бу таълимнинг ҳамма бўлимлари бўйича белгиланган таълим-тарбия ишларини тўғри тақсимлаш ва бир хилда амалга оширишга имкон яратади. Машғулотлар жадвалини тузишда қуйидаги талабларга риоя қилиш керак: 1. Дастурнинг ҳамма бўлимлари бўйича машғулотларни ҳафтага тенг тақсимлаш. 2. Ҳафтанинг биринчи ва охирги кунига осонроқ машғулотлар қўйилади. 3. Ҳафтанинг сешанба, чоршанба ва пайшанба кунларида болалардаги ақлий фаолият тезлашади, шунинг учун бу кунларга мураккаброқ ишлар режалаштирилади. 4. Кун давомида биринчи бўлиб болалардан ақлий зўр беришни кўпроқ талаб этадиган, кам ҳаракатли машғулотлар режалаштирилади (теваракатрофдаги ҳаёт ва табиат билан таништириш, она тили, математика). Тасвирий фаолият, жисмоний тарбия, мусиқа ва шунга ўхшаш машғулотлар кейинроққа режалаштирилади. 5. Кун давомида машғулотлар қуйидагича тартибда алмаштириб борилади: математика ва жисмоний тарбия, она тили ва тасвирий фаолият ва ҳ.к. Машғулотларни бундай тақсимлаш болаларнинг дастур материалини енгилроқ ўзлаштириб олишига имкон яратади. Кун давомида бир неча марта: эрталабки қабул вақтида, эрталабки ва кечки сайрда болаларнинг мустақил фаолиятлари ташкил этилади. Болалар ўзларига таниш бўлган дидактик ва ҳаракатли ўйинларни ўйнайдилар, ҳоҳлаган расмларини чизадилар, ҳоҳлаган нарсаларини ясайдилар, китоблар, расмларни томоша қиладилар, ҳоҳлаган бадиий асарларини тинглайдилар. Болаларнинг мустақил фаолияти улар учун дам олиш соати ҳисобланади, аммо иш билан бир вақтда болаларнинг ўз-ўзини ташкил эта билиш қобилияти ўсишига, хулқ маданияти иродавий сифатларнинг тарбияланишига, жамоа муносабатларининг шаклланишига ёрдам беради. У ҳар хил фаолиятларда болалардаги ўзига хос ижодкорликнинг ривожланишига кенг имконият яратади. Шунинг учун болаларнинг мустақил фаолиятига ҳам тарбиячининг раҳбарлик қилиши талаб этилади: чунки ҳоҳлаган иши билан шуғулланишига имкон яратиш, керакли материал ва асбоб-ускуналар билан таъминлашда, тарбиячининг маслаҳати лозим бўлади. Кун давомида системали равишда меҳнат фаолияти ташкил этилиб, болалар катталарнинг меҳнати билан таништириб борилади. Бу иш машғулотларда, экскурсияларда, мақсадли сайрларда, болаларнинг катталар билан биргаликдаги меҳнати давомида амалга оширилади. Бунда болаларнинг асосий эътибори меҳнатнинг инсонлар учун фойдасига, унинг хилмахиллигига, ишлаётганларнинг ахлоқий муносабатларига қаратилади. Болаларнинг овқатланиши, машғулотга тайёрланиши, табиат бурчагида навбатчи вазифасини бажариш, уларда топшириққа нисбатан жавобгарлик ҳиссини ривожлантиради, шу билан бирга ижтимоий ҳис ва муносабатларни шакллантиради. Болалар ҳаёти куннинг биринчи ва иккинчи ярмидаги кун тартибига биноан ташкил этилади. Бунинг учун ҳамма зарур шарт-шароитларни яратиш зарур. Кичкина гуруҳ болаларнинг кўп вақти гуруҳ хонасида ўтади. Яхши жиҳозланган хона, ўйинчоқ ва қўлланмаларни тўғри танлаш болаларнинг тўлақонли ҳаёт кечиришининг асосий шарти ҳисобланади. Гуруҳ хонасидаги ўйинчоқлар бу ёшдаги болаларнинг 2—3 та бўлиб ўйнашларини эътиборга олиб жойлаштирилиши, бир қанча ўйинлар учун ўйинчоқ бурчаги ташкил этилиши, унда яна қурилиш материаллари, ҳаракатланувчи ўйинчоқлар ҳам бўлиши керак, қолган ўйинчоқлар, расмлар, шкафларга болалар бемалол оладиган қилиб жойлаштирилиши лозим. Хонада болаларнинг полда машина, аравачаларни бемалол юргиза олишлари ва йирик қурилиш материаллари билан ўйнашлари учун ҳам жой ажратилиши керак, ҳаракатларни ривожлантирувчи жиҳозлар бинонинг махсус хоналарида сақланади ва жисмоний тарбия машғулотларидагина олиб чиқилади. Майдончага қум яшиклари, болаларнинг сакрашлари, тирмашиб чиқишлари учун керакли жиҳозлар, қорда, музда учишлари учун чаналар қўйилади. II кичик гуруҳ. Моддий муҳит иккинчи гуруҳ болалари учун ҳам худди биринчи кичик гуруҳникидек ташкил этилади. Бундан ташқари, кузатиш ва меҳнат учун табиат бурчагига аквариумда балиқ, тўрларда қушлар ва майда ҳайвонлар жойлаштирилади. Гуруҳ хонасидан китоб жавони учун жой ажратилади. Боғча майдончасида спорт ўйинлари билан шуғулланиш учун махсус жой булади, у керакли анжомлар билан жиҳозлаб қўйилади. Ўрта гуруҳ. Гуруҳда ухлаш хонаси, ҳожатхона ва ечиниш хонаси бўлиши керак. Гуруҳ хонаси бир неча бўлимдан иборат бўлиши керак. Биринчи ўйин бўлимида қўғирчоқпар ҳамда керакли нарсалар жойлаштирилган шкаф бўлади. Иккинчи ўйин бўлимида қурилиш материаллари қўйиладиган шкаф ва улар билан ўйнаш учун жой ажратилади. Шу хонанинг яна бир қисмида болаларнинг бадиий фаолият билан мустақил шуғулланишлари учун керакли материаллар қўйилади. Китоб бурчаги ва стол усти босма ўйини билан шуғулланишлари учун ўйин бурчагида тинчроқ жойни ажратиш керак. Табиат бурчагини деразаларга яқинроққа жойлаштирган маъқул. Хона амалий санъат асарлари ва кўкаламзорлаштирувчи ўсимликлар билан безатилади. Майдонча бошқа майдончалардан яшил, манзарали ўсимликлар билан тўсилиб, жисмоний машқлар ва спорт ўйинлар учун керакли асбоблар билан жиҳозланади. Катта гуруҳ. Ўйин бўлимлари болаларнинг ёшига мос ҳолда ўрта гуруҳ хонаси каби жиҳозланади. Гуруҳ хонасида яна машғулот ўтказиладиган бўлим ажратилади ва у ерга тарбиячининг столи, экран, шкаф, тахта жойлаштирилади. Болаларнинг мустақил ўйнашлари учун ҳамма керакли материаллар (столлар, ўйинчоқлар солинган қутичалар, витрина шкафи, токчалар ва бошқалар) бўлиши лозим. Табиат бурчаги, қўл меҳнати билан шуғулланадиган бурчак, китоб бурчаги, тасвирий фаолият бурчаклари бўлиши керак. Тайёрлов гуруҳи. Бу ердаги машғулот ўтказиладиган бўлимда катга гуруҳдаги сингари болалар учун икки кишилик столлар қўйилади. Гуруҳ хонасидаги жиҳозлар зарурат туфайли шуғулланганда ўйинга жой бўшатиш мақсадида бошқа томонга суриб қўядиган қилиб жойлаштирилади. Майдончада спорт ўйинлари ва ҳар хил ўйин учун жой ажратилади, гулхона ва полиз ташкил этилиб, у ерда болалар ўзлари гул ва сабзавотларни етиштирадилар. Болалар ҳаётини ташкил этишга қўйиладиган талаблар. Куннинг биринчи ярмида болалар ҳаётини ташкил этиш. Болаларнинг боғчада 9-12 соат бўлиши кун тартибида белгилаб қўйилган. Бунда эрталабки қабул муҳим роль ўйнайди. Тарбиячи болаларнинг боғчадаги вақти қизиқарли, сермазмун ўтишини таъминлайди. Шундай қилиб, кун давомида болалар ҳаётини ташкил этишдаги талаблар қуйидагича: 1. Болаларнинг ҳамма фаолият турлари билан шуғулланишлари учун шартшароитлар яратиш. 2. Ҳар бир ёш гуруҳида фаолият турларини алмаштириб бориш. 3. Болаларнинг ҳаракат фаоллигини етарлича таъминлаш. 4. Машғулот, ўйин, меҳнат, маиший фаолият ўртасида боғлиқлик ўрнатиш. 5. Болаларнинг олган билим, малака, кўникмаларини мустақил фаолиятларида қўллай олишга ўргатиш. 6. Болани фаол бўлишга, ҳар доим бирон нарса билан машғул бўлишга ўргатиш. 7. Ҳар бир болани ижодий қобилиятлари, хоҳиш ва қизиқишларини диққат билан кўзатиб бориш ва унинг янада ривожланиши учун шарт-шароит яратиш. 8. Болаларнинг бутун фаолиятига арбиячининг раҳбарлиги. 9. Кун тартибига қатьий риоя қилиш. Машғулот болалар боғчасида болаларга таълим беришнинг асосий шаклидир. Машғулот-тарбиячининг болаларни керакли билим ва малакалардан умумий ҳолда хабардор қилишидир. Тарбиячи болаларга таълим беришни кун давомида амалга оширади: уларнинг билимларини бойитади, маданий, гигиеник, хулқ маданияти, нутқи, саноқ-ҳисоб, ҳаракатлари каби турли-туман малака ва кўникмаларини шакллантириб боради. Аммо таълим беришда бош ролни машғулот эгаллайди. Машғулотлар болалар боғчасида таълимни ташкил этиш шаклидир. У мактабгача тарбия ёшидаги ҳамда болалар учун мажбурийдир, унда дастур мазмуни белгилаб берилган. Кун тартибида унга маълум ўрин ва вақт ажратилган. Машғулот тарбиячи раҳбарлигида ўтказилади, тарбиячи машғулотларда болаларни янги билимлардан хабардор қилади, болалар эгаллаб олган билимларини эса аниқлаб мустаҳкамлайди. Болаларнинг амалий машғулотларини ташкил этади. Ўқув материалининг мазмуни аста-секин мураккаблаштирилиб борилади. Демак, машғулот болаларни мактабга тайёрлашда катта аҳамиятга эга. Машғулот болаларда барқарор диққат, иродани, диққатни жалб эта олиш каби қобилиятлар ривожланади. Айниқса, болаларга билим беришни жамоа усулида олиб бориш катта аҳамиятга биргаликдаги фаолиятда болалар бир- бирларига фаол таъсир этишади, ўз ташаббуси, топағонлигини намоён қилиш имконияти туғилади. Болалар ишига зўр беришни талаб этувчи вазифа қўйилганда биргаликда қайғуришади, жамоатчилик ҳисси шаклланади. Экскурсиялар, расм қирқиб ёпиштириш, қуриш-ясаш ишларини биргаликда бажариш, умумий рақс-ўйинларини ижро этиш, бадиий асарларни эшитиш, ўқишда пайдо бўлган биргаликдаги кечинмалар болаларнинг бирлашган дўстона жамоасини яратишга ёрдам беради, бирга ишлаш, яшашга ўргатади. Машғулотда таълим бериш орқали болаларда мактабдаги ўқишга қизиқиш тарбияланади, жавобгарлик ҳисси, ўзини тута олиш, меҳнат қилишга интилиш одати, топширилган ишни бажариш каби сифатлар ҳосил қилинади. Машғулот пайтида болаларда мустақил фикр юритиш малакаси таркиб топтирилади, тарбиячиларга қулоқ солиш , ҳикоя қилинаётган воқеадаги асосий ғояларни ажрата олиш, қисқача умумлаштириш каби малакаларни ривожлантиришга катта эътибор берилади. Тайёрлов гуруҳларида машғулотлар орқали болаларда ташаббускорлик ва мустақиллик билимга қизиқувчанлик, фаол тафаккур, таққослаш, умумлаштириш, хулосалар чиқариш каби малакалар тарбиялаб борилади. Машғулот жараёнида болаларда кузатувчанлик, жавобгарлик ҳисси такомиллаштириб борилади, уларда меҳнат қилиш малакаси ва хоҳиши тарбияланади. Болалар боғчасида кичкинтойларни теварак-атрофдаги ҳаёт табиат билан таништириш, уларнинг нутқини, энг оддий математик тасаввурларни ўстириш машғулотлари, мусиқа машғулотлари, тасвирий санъат машғулотлари, кўриш ясаш, жисмоний тарбия машғулотлари олиб борилади. Машғулотлар боладан ақлий ва жисмоний кучларни талаб этади, яъни у боланинг фаоллиги билан, боғлиқ бўлиб, бола маълум натижага эришиш учун интилади. Бу эса боладан узоқ ихтиёрий диққатни талаб этади. Машғулотларни куннинг биринчи ярмида ўтказиш мақсадга мувофиқ, чунки биринчидан, бола эрталабки соатларда ақлий вазифани яхши бажара олади, хона табиий ёруғлик билан яхши таъминланган бўлади. Ҳар бир ёш гуруҳида неча марта машғулот ўтказилиши, унинг мазмуни ва ҳар бир машғулот ёш гуруҳлари бўйича қанча давом этиши болалар боғчаси тарбия дастурида уларнинг ёш хусусиятларини эътиборга олган ҳолда белгилаб берилган. Болаларнинг билимларини синовчи машғулотлардан мақсад тарбиячи болалар дастурда белгиланган билим ва малакаларни ўзлаштириш даражасини билиб олади ва ўзининг кейинги иши мазмуни, методларини белгилайди. Комплекс машғулотлар болалар боғчаси тажрибасида кенг тарқалган бўлиб бундай машғулотлар болаларга янги билим беради. Эгалланган билимлар мустаҳкамланади. Машғулотнинг тузилиши: 1. Болаларни уюштириш 2. Асосий қисм 3. Якунловчи қисм. Болалар машғулотга қизиқиш ва фаоллик билан иштирок этиши учун машғулот мазмуни ва методикаси пухта ўйлаб олиниши керак. Болалар ўқув фаолиятини қанчалик пухта эгаллаб олсалар, тарбиячини эътибор билан тинглаб, ўйиндан машғулотга осонлик билан ўтадилар. Тарбиячилар болаларни йиғиб, уларнинг машғулотга тайёргарлиги: ташқи кўриниши, ўз жойига тўғри ўтириши, диққатини тўплаганини текширади. Машғулот муваффақиятли ўтиши учун болаларда қизиқишни уйғотиш, бунинг учун болаларнинг ёши, қизиқиши фаолиятига мос ҳар хил усулларни қўллаш керак. Кичик гуруҳ болаларида машғулотга қизиқиш уйғотиш учун болаларни қизиқтирадиган мазмундаги кутилмаган топишмоқлар, муаммоли усуллардан фойдаланилади. “Қулоқ солинглар-чи, кимдир эшик қоқяпти? Бу қорбобо бизникига меҳмонга келди”, деб машғулотни бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Тарбиячи катта гуруҳларда эса қандай машғулот ўтказилиши ҳақида болаларни олдиндан огоҳлантириб қўяди. Бу эса болаларни кейинги машғулотга бўлган қизиқишини орттиради. Масалан, ҳайвонот боғига, экскурсияга боришни болаларга бир ҳафта олдин айтиб қўяди ва уларга ҳайвонот боғини айланиб чиқишни, ота-онаси билан сайр қилганда қандай ҳайвонларни кўрганини ва улар қандай таассурот қолдирганини эслаб қолишни таклиф этади. Болалар эса бу кунни зўр қизиқиш ва хурсандчилик билан кутишади. Катта гуруҳ ва тайёрлов гуруҳларидаги болалар ўтказилаётган машғулотнинг зарур ва мажбурийлигини онгли равишда тушуниб унга тайёрланиб борадилар. Машғулот жараёнида болаларга янги билим берилади. Берилаётган топшириқ юзасидан йўл-йўриқ кўрсатилади. Топшириқни бажаришда қийналган болаларга ёрдам ҳам берилади. Шунингдек, берилган топшириқни ҳамма болалар томонидан тўлиқ бажарилишини таъминлаш учун тарбиячи турли хил метод ва усуллардан кенг фойдаланади. Боғча ёшидаги болалар ўқишни ва ёзишни билмаганликлари учун ўтилган мавзуни қайтариб мустаҳкамлай олмайди. Шунга кўра болаларга берилганбилимни мустаҳкамлаш тарбиячи такрорлаш ва машғулотлардан фойдаланиб боради. Бу жараёнда болаларга механик қайтариш ёки ёдлатишдан четлашиш керак. Чунки мазмуни англаб олинмаган материал тезда эсдан чиқади. Машғулотда тарбиячининг болаларда қўядиган талаби, албатта, уларнинг ёши ва имкониятига мос бўлиши керак. Тарбиячи кичик гуруҳ болаларини икки гуруҳга бўлиб машғулот олиб боради. Тарбиячи биринчи гуруҳ болалари билан машғулот ўтказганда иккинчи гуруҳ болаларига энага қараб туради. Тарбиячи дастлабки машғулотлар жараёнида гуруҳ хонаси қўғирчоқ ва ўйинчоқлар билан таништириши керак. Қўғирчоқлар ёрдамида эса машғулот ўтказади. Тарбиячи аввал болаларда машғулотга қизиқиш уйғотиб берса, кейин машғулотнинг ҳамма учун мажбурийлигини болалар онгига сингдириб боради. Ўтказилаётган машғулотлар аста-секин мураккаблаштирилиб болалар хулқига мослаб борилади. Болалар машғулот жараёнида ахлоқ-қоидаларини эгаллаб борадилар. Тўғри ўтириш, тарбиячини сўзини диққат билан эшитиш, чалғимаслик, тарбиячи сўрагандагина жавоб бериш, жавоб берганда ўрнидан туриш кабилар ўргатилади. Машғулотнинг сифати ва унинг натижаси тарбиячининг унга қандай тайёргарлик кўрганига ва педагогик маҳоратига боғлиқ. Машғулотга тайёрланиш мазмунига қуйидагилар киради: машғулотни режалаштириш, керакли жиҳозларни олдиндан тайёрлаб қўйиш, болаларни машғулотга тайёрлаш. Тарбиячи машғулотни бир бўлимдан битта эмас, балки бутун бир машғулотлар тизимини режалаштириб олиб борса, ижобий натижани қўлга киритиши табиий. Тарбиячи машғулотларни методик адабиётлардан кенг фойдаланилган ҳолда олиб бориши керак. Агар машғулотлар мураккаброқ бўлса, тарбиячи, албатга, унга режа тузади. Режада машғулотнинг мазмуни тайёрланиш учун керак бўлган жиҳозлар, болалар билан олиб бориладиган дастлабки ишлар, машғулотнинг бориши ва тарбиячи фойдаланадиган методик усуллар кўрсатилади. Ҳар бир боғчада методика кабинетлари мавжуд, унда «Болалар боғчасида таълим-тарбия дастури»нинг ҳамма бўлимлари бўйича методик қўлланмалар бўлади. Етишмаганини тарбиячи ўзи тайёрлайди, баъзан эса бу ишга катта ва тайёрлов гуруҳлари болаларини жалб этади. Тарбиячи машғулот учун керакли материалларни бир кун илгари тайёрлайди. Тарбиячи болалар боғчасида асосий шахс ҳисобланиб, ёш авлоднинг тарбияланганлиги ва билиш даражаси унинг ғоявий, сиёсий ва илмий педагогик тайёргарлигига, жавобгарлик ҳиссига, салоҳиятига, педагогик маҳоратига боғлиқ. Одатда, боланинг ўқув фаолиятига бўлган муносабати ҳам унинг тарбиячи шахсига булган муносабати билан белгиланади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, тарбиячи машғулот жараёнида янги педагогик технология материалларидан ва тарбиянинг самарали метод ва усулларидан фойдаланилса ҳамда боланинг руҳияти, ёш ва ўзига хос руҳий, физиологик хусусиятлари инобатга олинса, тарбиянинг самарадорлиги ортади. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Тошкент: Маънавият, 2008. – 173 б. 2. Азизходжаева Н.Н. Педагогические технологии и педагогическое мастерство. Издательско-полиграфический творческий дом им.Чулпана. 3. Т.; 2005. -200 с 4. Левитан К.М. Личность педагога: становление и развитие. Изд-во Саратовского университета. 1991. -166 с. 4. Мавлонова Р., Тўраева О. Ҳолиқбердиев К. Педагогика. Т., 5. Ўқитувчи. -2001. – 512 б. 6. Очилов М. Янги педагогик технологиялар. – Қарши. Насаф, 2000. |